МДҲ чегарачилари Москвада ахборот сиёсатини муҳокама қилади

Конференцияда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан етакчи мутахассислар, экспертлар ҳамда олимлар ва бошқалар иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 28 март куни Москвада “МДҲга аъзо давлатларнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ахборот сиёсатини шакллантиришга ёндашувлар тўғрисида”ги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасига таяниб, Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.
Таъкидланишича, форум Ҳамдўстликнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ташқи чегараларда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик дастурининг қадамларидан биридир.
“Конференция Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши томонидан ташкил этилмоқда”, - дейилади хабарда.
Конференциянинг мақсади МДҲ давлатларида чегара хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ахборот сиёсатини амалга оширишга амалий ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, конференция дастури Ҳамдўстлик давлатларининг ахборот сиёсатининг мазмун-моҳиятини муҳокама қилишга бағишланган ялпи мажлис, давра суҳбати ва тематик бўлимлардан иборат.
Конференцияда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан етакчи мутахассислар, экспертлар ҳамда олимлар ва бошқалар иштирок этади.
Манфаатдор идоралар вакиллари МДҲ давлатларининг чегара идоралари фаолиятига оид фотокўргазма ва туркум видеофильмлар билан танишади.
Халқаро илмий-амалий конференция ишининг якунлари бўйича резолюция қабул қилиниши режалаштирилган.