"S7 Airlines" авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда

​​Узоқ танаффусдан сўнг, 5 майдан бошлаб “Иркутск — Фарғона — Иркутск” йўналиши бўйича парвозлар тикланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россиянинг “S7 Airlines” авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
​​Узоқ танаффусдан сўнг, 5 майдан бошлаб “Иркутск — Фарғона — Иркутск” йўналиши бўйича парвозлар тикланади.
Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аеропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
Маълумот учун, S7 Airlines Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчи бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.