"Мен Хитойни фаоллашгани учун олқишлайман" — Байден Канадани Хитой билан адаштириб юборди

Жо Байден Оттавага ташрифи чоғида Канадани Хитой билан адаштириб юборди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Канада парламентида Канадани Хитой билан адаштириб юборди, дея хабар берди РИА Новости.
Байден Канадага ташриф буюриб, у ерда бош вазир Жастин Трюдо билан учрашди, маҳаллий парламентарийлар олдида тантанали нутқ сўзлади.
"Бугун мен Хитойни фаоллашгани учун олқишлайман... Кечирасиз, мен Канадани олқишлайман. Хитой ҳақида нима деб ўйлаётганимни тушунасиз. Аммо ҳозирча бу ҳақда гапирмайлик", - деди у.