Тарихий сана: НАТО Югославияни ер билан яксон қилган кун - фото

Бундан роппа-роса 24 йил олдин НАТО БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатисиз Югославияни бомбардимон қила бошлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бундан роппа-роса 24 йил олдин, 1999 йилнинг 24 март куни НАТО БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатисиз Югославияни бомбардимон қила бошлади.
Последствия бомбардировки Югославии, 1999 год, 24 марта.
Улар айтишича, "Югославия расмийлари албанларга нисбатан этник тозалаш ишларини олиб бораётган". Ғарб давлатлари бунга операциядан олдин ҳам, Югославия йўқ қилинганидан кеийн ҳам бирорта ҳам далил ёки исбот топа олишмади.
Последствия бомбардировки Югославии, 1999 год, 24 марта.

Ғарбнинг тасдиқланмаган даъволари асосида ўтказилган операция оқибатлари:

НАТО самолётлари ️78 кун ичида давомида ушбу унчалик катта бўлмаган Европа давлати устида 10 000 дан ортиқ парвозлар амалга оширди.
80 минг тоннага яқин бомба, шу жумладан кассетали ва кам бойитилган уранли бомбалари ташланган.
Бомбардимонларда 3,5 мингдан 4 минггача одам ҳалок бўлган, улардан 87 нафари болалар, 10 мингга яқин киши жароҳатланган.
Шундан сўнг, ушбу ҳуддуда онкологик касалликлар авж олган. Сербия бу кўрсатгич бўйиса биринчи ўринни эгаллади. Ҳужумлардан кейинги дастлабки ўн йил ичида республикада 30 мингга яқин одам саратон касаллигига чалинган. 2016 йилда Сербияда 22 минг киши карсиномадан вафот этган.
Последствия бомбардировки Югославии, 1999 год, 24 марта.
Ушбу қайғули сана арафасида АҚШнинг Сербиядаги элчиси НАТО томонидан Югославияни бомбардимон қилиш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, серблар “ҳақоратни унутишига” умид қилди.
Последствия бомбардировки Югославии, 1999 год, 24 марта.
“Серб халқи ўз қайғусини ҳеч қачон четга суриб қўймайди, лекин мен ишонаманки, улар ўз хафагарчилигини унутишга қодир. АҚШ Сербия билан ҳамкорликка содиқ”, - деб ёзди Кристофер Хилл твиттерда.
Унинг фикрича, давлатлар биргаликда серб халқи муносиб бўлган “яхши келажак”ни қуришлари мумкин.
Последствия бомбардировки Югославии, 1999 год, 24 марта.