ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Саида Мирзиёева БМТ анжуманида Орол денгизи минтақаси учун муҳим бўлган масалалар юзасидан нутқ сўзларди ва шоир Иброҳим Юсуповнинг элегиясидан бир парча ўқиб берди.
Нью-Йоркда сув масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ анжумани бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан чиқиш қилди.
Саида Мирзиёева
© Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева ўз чиқиши давомида шоир Иброҳим Юсуповнинг элегиясидан бир парча ўқиб берди.
“Мен ўз чиқишимда Орол денгизи экологик фожеасига қарши курашишда маданият ва ижоднинг муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этдим. Бу борадаги ишлар доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кенг кўламли таълим ва маданий дастурларни ўз ичига олган Aral Culture Summit лойиҳаси билан таништирдим”, деб ёзади Мирзиёева ўзининг Telegram-саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, шбу анжуманда иштирок этиш Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги муаммолар ва ютуқлар билан бўлишиш, бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти билан танишиш имконини берди.