Россия Тошкентда ўтадиган кўргазмада энг янги тиббиёт технологияларини намойиш этади

Пойтахтда “Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унга "Made in Russia" миллий бренди остидаги 13 компания илғор тиббиёт асбоб-ускуналари ва инновацион технологияларини олиб келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия компаниялари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмасида илғор тиббиёт асбоб-ускуналар ва инновацион технологияларни намойиш этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Россия экспорт маркази матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтда 13-15 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унга "Made in Russia" миллий бренди остидаги 13 компания Туркия, Европа, Осиё ва Африкадаги ҳамкорлар томонидан юқори баҳоланган илғор тиббиёт асбоб-ускуналари ва инновацион технологияларини олиб келади.
“TIHE-2023 Россия ва Ўзбекистон компанияларига тиббий технологияларни етказиб бериш соҳасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, мазкур кўргазма ҳар йили турли ихтисосликдаги шифокорлар, фармацевтлар, дори воситалари ва фармацевтика асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради. Тадбир иштирокчилари соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва ишланмалар билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.