ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент мерополитени Ер усти ҳалқа йўлининг иккинчи босқичи Қўйлиқ – Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозир Ер усти ҳалқа метро йўлининг иккинчи босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган "Қўйлиқ–Қурувчилар" қисми қуриб битказилган. Лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи "Қурувчилар–Қипчоқ" қисмида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.