Медведев СССР нега парчаланганини тушунтирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Совет Иттифоқи парчаланиши сабабларини санади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев СССР парчаланишига нималар сабаб бўлгани борасида фикр билдирди.
“Тўғрисини айтамиз, Совет Иттифоқи парчаланишини ҳеч ким тахмин қилмаганди. Нега бу рўй берди? Чунки раҳбарият қўл қовуштириб ўтирарди, воқелик билан алоқани узиб қўйганди ва сиёсий ва иқтисодий жараёнларни бошқара олмади, бор-йўғини харж қилиб қўйди ва яна рақибларимизнинг позициялари сабаб ўта мушкул вазиятга тушганди”, - деди Медведев Россия ОАВлари, жумладан, РИА Новостига берган интервьюсида.