ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россиянинг ишончи "қиммат туради", шунинг учун Вашингтон ва Брюссел буни қозониш учун кўп ҳаракат қилишлари керак, агар Ғарб давлатлари русофобия курсдан воз кечишга қарор қилсалар, бу ўзларига фойда келтиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Сергей Лавровнинг "Разведчик" журналида чоп этилган мақоласида қайд этилишича, ғарбликлар ҳозирги русофобия йўлдан воз кечиб, Россия билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни танлашга қарор қилсалар, бу, биринчи навбатда, ўзларига фойда келтиради.
“Шу билан бирга, биз реалистмиз ва қисқа муддатда бундай сценарий юзага келиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини биламиз. Қолаверса, бизнинг ишончимиз "қиммат туради". Вашингтон ва Брюссел бунга сазовор бўлиш учун қаттиқ ҳаракат қилишлари керак”, - дейилади мақолада.