Бугун 5 балли магнит бўрони кузатилади

Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун G3 даражали 5 балли магнит бўронлари кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Айтилишича, магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келади. G3 даража - кўпчилик учун хавфли даража эмас.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.
Бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва қаҳва ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.