"Абрамс"ларнинг Украинага шошилиши НАТОнинг стратегик мағлубиятидан далолат беради

АҚШ нима сабабдан Украинага заиф ва муаммоли эски танкларни жўнатишга шошилмоқда? Бу Украина Қуролли кучларига қандай ёрдам беради? Батафсил мақоламизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия қўшинларининг махсус ҳарбий операция (МҲО) ҳудудида ҳужумкор ҳаракатлари, НАТОнинг бўшаб қолаётган Европадаги арсеналлари ва Украина Қуролли кучлари (УҚК) жанговар қобилиятининг сезиларли даражада йўқолиши АҚШни Abrams танкларини Киев режимига жўнатишни тезлаштиришга мажбур қилмоқда. Украина Ҳарбий ҳаракатлар театрида (ҲҲТ) 30 та эскирган М1А1 версия машиналар вазиятни ўзгартирмайди, лекин чўкаётган хасга ёпишар.
Пентагон Abrams танкларини режалаштирилганидек 2024 йил бошида эмас, 2023 йилнинг кузида Украинага юборишини маълум қилди. Бундай тезлаштириш жанговар самарадорликнинг пасайишига олиб келади – илгари ваъда қилинган М1А2 модификациясининг янги танклари ўрнига америкаликлар "таъмирланган корпусли" ишлатилган М1А1 ни АҚШ армиясидан УҚКга жўнатади. Ушбу машиналар 32 йил олдин “Чўл бўрони” операциясида қатнашган.
Пентагон матбуот котиби Пэт Райдернинг таъкидлашича, М1А1 Abrams М1А2 билан “жуда ўхшаш имкониятларга” эга бўлади, жумладан, “илғор қурол тизимлари” – 120-мм тўп ва 12,7 мм калибрли пулемёт.

Ушбу модификацияда уран зирҳлари йўқ, лекин М1А1 Abrams М829 кам бойитилган уран ядроли зирҳни тешувчи снарядларни ўз ичига олади. Унинг жанговар зарба бериш масофаси – 3500 м ни ташкил қилади. "Абрамс"нинг жами 40 та снаряддан иборат обоймасида, шунингдек, қисқа масофали – 3000 м гача кумулятив М830, бетон тешувчи-фугасли М908, йирик питрали снаряд М1028 ҳам бор.

Танкка қарши ракета тизимида (ТҚРТ) ва автоматик ўқлаш системаси мавжуд эмас. Автомат ролини экипажнинг тўртинчи аъзоси – ўқловчи бажаради ва бу НАТО танкларининг умумий технологик муаммоси (французларнинг "Леклерк"и бундан мустасно). Снаряд гильзалари қисман ёнувчан бўлиб, отишмалардан кейин қайноқ қолдиқлар танк ичида “эрийди”. Ваъда қилинган М1А2 қўмондон ва ҳайдовчи учун термал тасвир оптикаси билан жиҳозланган бўлиб, экипажнинг вазиятдан хабардорлигини оширади. УҚК учун “Абрамс” қуролларини бошқариш тизими имкон қадар соддалаштирилади (Украина экипажлари тайёрловини тезлаштириш учун), бортда фақат лазер масофа ўлчагич ва тўпни отиш учун электрон баллистик компьютер қолади.
М1А1 Abrams нинг асосий техник хусусиятлари Америка қуролларининг кучи ҳақидаги афсонани пучга чиқаради. Жанговар оғирлиги - 63 тонна, жуда оғир машина, ҳар қандай кўприк ҳам бардош бера олмайди. Танкнинг корпуси ва минораси пайвандлаш услубида ясалган. Миноранинг юқори зирҳлари атиги 38 мм қалинликда ва жанговар қисмидаги корпуснинг 30 мм томони қўшимча равишда 32 мм зирҳ плиталари билан мустаҳкамланган – бу заиф ҳисобланади. Динамик ҳимоя йўқ. 1500 от кучига эга газ турбинали двигатель 72 км / соат максимал тезликга имкон беради (одатдаги тезлик - 40 км / соат). Шоссе йўлда тўлиқ бак (1900 литр) билан одатий масофа - 440 кмни ташкил қилади.

Abrams ва Т-90Мни солиштириш

НАТО танклари жуда “афсоналаштирилган” ва россиялик рақиблари билан солиштиришга дош бера олмайди. Украина ҲҲТдаАмерика “Абрамс” ва Россия Т-90М ўртасидаги мумкин бўлган дуэль ниҳоят Ғарб қуролларининг технологик устунлиги ҳақидаги афсоналарнийўқ қилади. Т-90М “Прорив” ўзини ҳарбий операциянинг энг яхши танки сифатида намойиш қилишга муваффақ бўлди ва бугун РФ Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Т-90Мни шунчаки жимжимадор таъриф учун эмас, балки “дунёдаги энг яхши танк” деб атади.

Россиянинг асосий жанговар танки Т-90М “Прорив”нинг жанговар кучи, юриш масофаси, тезлиги ва маневрлик қобилияти бўйича НАТОдаги ўз авлоди танкларидан устундир. Т-90М нинг асосий қуроли силлиқ стволли 125-ммли тўп бўлиб, унинг самарали зарба бериш масофаси 4000 метргача. Парчаланувчи-фугас снарядлар баллистик траектория бўйича отилганда– 10 минг метргача.

Худди шу тўп лазер ёрдамида бошқариладиган “Рефлекс” танкка (жумладан вертолётларга) қарши “Рефлекс” ракетаси билан 5000 метр масофада жойлашган нишонга уради.
Эслатиб ўтамиз, “Абрамс” ва бошқа НАТО такларининг нишонга олиш масофаси 3500 метрдан ошмайди. Шунингдек, фақат рус танклари ва немис “Леопард”лари танкларга қарши бошқариладиган ракета билан қуролланган. Албатта, Россия ракеталари самаралироқ. Жанговар устунлиги шубҳасиздир. Т-90М нинг оғирлиги - тахминан 48 тоннани ташкил қилади.
Барча замонавий умумқўшин танклари орасида шарпаси энг паст ва “Реликт” динамик ҳимоя комплекси билан жиҳозланган. У танкни зирҳни тешувчи субкалибрли снарядлардан ишончли ҳимоя қилади, Т-90М ни жанг майдонида мустаҳкам қолишига имкон беради.
Энг юқори жанговар кўрсаткичлари Т-90МС экспорт вариантини дунёдаги энг машҳур танкка айлантирди. Машина Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Вьетнам, Туркманистон, Уганда, Ироқ армиялари томонидан муваффақиятли эксплуатация қилинмоқда. Кувайт ва Саудия Арабистони ҳам ушбу танк билан қизиқмоқда. Россиянинг Т-90 танки сўнгги йилларда 2000 донадан ортиқ ишлаб чиқарилди ва бу дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун орзу бўлиб қолмоқда. Ушбу танкни лицензия асосида ишлаб чиқариш Ҳиндистонда ташкил этилган. Миср 500 та Т-90М агрегатларини йиғиш бўйича ўз заводини ишга туширишни режалаштирмоқда. РФ Мудофаа вазирлигида юзлаб бундай машиналар мавжуд ва миқдорни доимий равишда ўсиб бормоқда. Дмитрий Медведев берган маълумотга кўра, Россия жорий йилда 1500 та танк ишлаб чиқаради.

"Abrams"нинг жанговар тажрибаси

“Чўл бўрони” операцияси (1991) 18 та "Абрамс" учун сўнгги жанг бўлиб, уларнинг бир нечтаси Ироқ армиясининг Т-72 танклари зарбаси билан вайрон қилинган, еттита машина “дўстона ҳужум” натижасида ҳалок бўлган. Ироқда М1А1 модификациясининг икки мингдан ортиқ Abarms танкларидан узоқ муддатли жанговар фойдаланиш (1984 йил) газ турбинали двигателнинг ўта ишончсизлиги кўрсатди (чанг туфайли барчаси ишдан чиқган).
Ироқ уруши пайтида (2003-2011) Abrams танклар гуруҳи катта йўқотишларга учради. Биринчи икки йил ичида Америка флотининг 70 фоизи 1135 Abrams танкидан ўққа тутилган (асосан Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган танкга қарши гранатомётлар билан) ва шикастланган. Кейинчалик, АҚШ Ироқда ўз қўли билан ташкил қилган армияга 140 та М1А1 Abrams танкларини топширди, улардан 2016 йил охирига келиб, фақат танкка қарши ракеталар ёрдамида “жиҳодчилар” 47 та машинани йўқ қилишди. Танкнинг минораси ва корпуси ўртасидаги сезиларли бўшлиқ мавжудлиги портатив гранатомётларнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди.
Барча рекламага қарамай, “Абрамс”нинг замонавий модификациялари ҳам жанг майдонида жуда заиф бўлиб чиқди. Саудия Арабистони 2015 йилда ҳусийларга қарши курашаётган Яман кучларига ўнлаб М1А2С танкларини совға қилган эди. Йил давомида “исёнчилар” Саудиянинг 20 та машинасини, шу жумладан учта М1А2С Abrams танкини танкка қарши ракеталар билан йўқ қилишди.
Украинага қайтадиган бўлсак, НАТО танклари ҳеч қачон ҳаво ҳимоясисиз ишламаган, улар ҳеч қачон технологик жиҳатдан устун бўлган душманнинг армияси ва ҳужум самолётлари томонидан йўқ қилинмаган. Украина ҲҲТда Leopard 2А4 биринчи немис танкларининг пайдо бўлиши рус қўшинларининг зарбаси, тактик ва стратегик устунлигига таъсир қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Сурияда “жиҳодчилар” фақат Ал-Боб шаҳри учун бўлган жангларда 10 та Leopard 2А4 танкини – Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган “Фагот” ва “Конкурс” танкга қарши тизимлари ёрдамида йўқ қилишган. Пентагон ўзининг 30 та эмас, балки 300 та М1А1 Abrams танкини Киев режимига топширган тақдирда ҳам, Россия ҳарбий мудофааси йўналишини ёки натижасини ўзгартиришга қодир эмас.
МҲО ҳудудидв заифлаштирилган уранли Америка М829 снарядларидан фойдаланиш – АҚШга ҳеч қандай яхшиликни ваъда бермайди.
Украина ҲҲТда оператив вазият УҚК ва НАТОнинг стратегик мағлубиятидан далолат беради. Россия қўшинлари Киев томонидан назорат қилинадиган ҳудудда шошилинч равишда йиғилган “ҳужумчи гвардия” ни, УҚКнинг ёқилғи ва ўқ-дорилар омборларини, Ғарб давлатларининг ишлатилган ҳарбий техникаларини моҳирона ва қайта тикланмайдиган қилиб йўқ қилмоқда.
Агар НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳалигача Россия билан жамоавий ҳарбий қарама-қаршилик бўйича узоқ муддатли режаларни “чизаётган” бўлса, иттифоқчилар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятлари тугаб бораётгани ҳақида тобора баланд овозда хабар бермоқда. Ҳатто Америка нашрлари, шу жумладан, Foreign Policy журнали ҳам содир бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини яширмайди: “Украинанинг шошилинч тузилган армияси кўпроқ бефойда ўйинчоқларга эга бўлмоқда”.