ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ядро қуроли бўлмаганда, улар бизни аллақачон парчалаб ташлашган бўларди, деди журналистларга Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
“Худога шукрки, бизда ядро стратегик қуроллар бўйича паритет (тенглик) ва айрим жойларда ҳатто устунлик бор. Бу давлат мавжуд бўлиши учун жуда муҳим. Агар бу бўлмаганда, улар бизни парчалаб ташлаган бўларди”, - деди Медведев.
Журналистнинг учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш ҳақидаги саволига ХК раиси ўринбосари қуйидагича жавоб берди:
"Учувчисиз аппаратлар борасида. Албатта биз уларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўраяпмиз. Барча хорижий аппаратларни ҳам жуда яши деб бўлмайди. Маслан ўша кўп гапирилган “Байрактар”ни олсак, унинг ҳам камчиликлари кўп экан. Бизнинг “Калашников” ва бошқа корхоналаримизда ишлаб чиқарилаётган “Куб” ва “Ланцет” каби учувчисиз аппаратларнинг сифати жуда юқори. Улар кучли зарядга эга бўлмаса-да, нишонга ўта аниқ зарба бера олади.

Ҳозир биз тўлақонли зарба берувчи аппаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак. Бу тўлақонли самолёт дегани. Би соҳада биз ҳали бажаришимиз керак бўлган ишлар бор. Ишончим комилки, яқин ойлар ичида улар парвоз қилишни бошлайди", - деди Медведев.