Россия фуқаролик ва яшаш гувоҳномасини олишни электрон шаклга ўтказишни режалаштирмоқда

Мишустин фуқаролик, яшаш гувоҳномаси, меҳнат фаолияти учун ҳужжатларни олиш тартибларини максимал электрон шаклга ўтказиш учун зудлик билан чоралар кўрилишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин фуқаролик ва яшаш гувоҳномаси (ВНЖ), меҳнат фаолияти учун ҳужжатларни олишни максимал тарзда электрон шаклга ўтказишга ваъда берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бу ҳақда у Давлат думасида Россия ҳукуматининг 2022 йилги иши ҳисоботи билан чиқиши давомида маълум қилган.
“Одамлар қулайлиги учун барча жараёнларни тузатиш мақсадида фуқаролик, яшаш гувоҳномаси, меҳнат фаолияти учун ҳужжатларни олиш тартибларини максимал электрон шаклга ўтказиш учун зудлик билан чоралар кўрамиз”, - деди Мишустин.
Шунингдек, Россия бош вазири мамлакат раҳбари учун миграция сиёсати юзасидан таклифлар тайёрланаётганини маълум қилди.
Россияда айрим мигрантларга даромад солиғига 50 % гача чегирма берилиши мумкин