ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 23 март куни "Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.