Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рогов Мелитополдаги портлашни теракт деб атади

Мелитополда 23 март куни эрталаб кўчалардан бирида қўлбола портлаш мосламаси ишга тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Запорожье вилояти Мелитополь шаҳридаги портлаш унинг ортида Украина махсус хизматлари турган терактдир. Бу ҳақда “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси, вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Бу, шубҳасиз, унинг ортида Украина махсус хизматлари турган терактдир. Зеленский режими яна бир бор ўзининг террорчилик моҳиятини кўрсатди. Улар шаҳарда осуда ҳаётни қайта тиклаётганларни портлатиб, хурсанд бўлишмоқда. Бу қўрқитиш усули ва террорчиларнинг озод қилинган Запорожье вилояти ҳудудидаги вазиятни издан чиқаришга бўлган уришини”, - деди Рогов РИА Новости билан суҳбатда.
Мелитополда 23 март куни эрталаб кўчалардан бирида қўлбола портлаш мосламаси ишга тушди. Натижада бир нафар полиция ходими жароҳатланган, ҳозир у касалхонада. Ҳодиса жойида мухатассислар иш олиб бормоқда.