ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ғарб Россия президенти Владимир Путиннинг қатъияти дажарасига ишонмай ва Россияга хавфсизлик кафолатларини беришдан бош тортиб янглишди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ОАВлари, жумладан, РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Менда қандайдир ҳис-туйғу пайдо бўлдики, улар ҳалигача Россия, унинг президенти, олий бош қўмондонининг биз қилган ишни қилишига ишонишмаган ва қатъийлиги даражасини кўришмаган. Ва улар янглишишди”, - деди сиёсатчи.
Медведевнинг таъкидлашича, оқибатлари улар бўлишидан кўра мушкулроқ. Агар улар декабрь ойида Россия билан шартнома имзолашганда ҳаммаси бошқача бўлган бўларди.
Россия 2021 декабрида АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатлари юзасидан таклиф йўллаганди. Улар қаторидан альянснинг шарққа силжишидан воз кечиши ҳамда унинг ҳарбий инфратузилмаларини 1997 йилги чегараларга қайтариш талаблари ўрин олганди. Ғарб таклифни эътиборсиз қолдирди.