ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда энди маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади. Президент 23 март куни имзолаган қарор билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Шунга кўра, 2023 йил 1 майдан:
ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, илгари Ўзбекистонда ҳуқуқбузар 15 кун ичида жариманинг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинарди.