Футбол: Ўзбекистон Тогони 5:3 ҳисобида мағлуб этди — фото

Тоголик тенгқурларига қарши майдонга тушган жамоа 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Марокашда ўртоқлик ўйинини ўтказди ва ғалабага эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.

Тоголик тенгқурларига қарши майдонга тушган Ўзбекистон жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Отабек Жўрақўзиев, Одилбек Абдумажидов, Алишер Одилов ва Сардор Маҳмудов киритган голлар Ўзбекистонга ғалаба келтирди.
Тимур Кападзе шогирдлари навбатдаги учрашувни 25 март куни Кот-д’Ивуарга қарши ўтказади.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7