Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони яна 4 тага кўпайди — ЖССТ

Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони жами 24 тага етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб хабар берди.
ЖССТ ҳисоботига кўра, Ер юзида вабо касаллигининг тарқалиш хавфи жуда юқори.

“2023 йил 11 февралдан глобал вазият ёмонлашмоқда. Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони яна 4 тага кўпайиб, жами 24 тага етди”, — дейилади ташкилот ҳужжатида.

Вабодан жабр кўрган давлатларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ минтақасида жойлашган. Мутахассислар март ойида кузатиладиган "Фредди" тропик циклони туфайли энди Малави ва Мозамбикда вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда.
Ўз навбатида, халқаро экспертлар вабога чалинганлар ўртасида ўлим даражаси сезиларли даражада ортганини маълум қилди.