ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Буюк Британиянинг Киевга таркибида заифлаштирилган уран бўлган ўқ-дориларни топшириш ҳақидаги баёноти Украинадаги ҳақиқий тажовузкор ким эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиосидаги муаллифлик дастури эфирида маълум қилди.
“Бу Украина атрофидаги вазиятни тажовуз, можаро ва зиддиятнинг янги босқичига олиб чиқиш, сифатли янги ўлчов бағишлашга қаратилган Британиянинг галдаги провокацияси”, - деди Захарова.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Лондоннинг Киевга заифлаштирилган уранли снарядларни етказиб бериш режаси коллектив Ғарбнинг Украинани батамом йўқ қилиш нияти борлигидан далолат беради.
Шунингдек, Россия ТИВ расмий вакили заифлаштирилган уранли снарядлардан фойдаланиш аҳоли ҳудудини геноцид қилиш эканини қўшимча қилди.
“Ушбу турдаги қуроллар (бирлаштирилган уран ўқ-дорилари) ҳимояланган инфратузилма ва зирҳли транспорт воситаларини йўқ қилишда ўқ-дориларнинг кириб бориш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Яъни, анъанавий ўқ-дорилар билан таққосланмайдиган ва инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатадиган зарарли таъсирни келтириб чиқариш учун. Буни тушунадиганлар кам ва мен бундай баёнот билан чиққан британиялик хоним бунинг оқибатлардан тўлиқ хабардор эканлигига ишончим комил эмас", - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабель Голди Лондон Киевга заифлаштирилган уранли ўқ-дориларни етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган эди.