Тарихий сана: Хатин қишлоғи аҳолиси ёқиб юборилган кун — видео

Бундан 80 йил один Хатин қишлоғида немислар бутун аҳолини омборга қамаб ёқиб юборишган эди. Батафсил видеолавҳамизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Беларуснинг Хатин қишлоғи 1943 йил 22 март куни аҳолиси билан бирга тириклайин ёқиб юборилган эди.
Немис фашистлари бутун қишлоқ аҳлини колхоз омборига қамаб, бензин сепиб, ўт қўйишган. Ёнғинда 149 киши ҳалок бўлган, улардан 75 нафари болалар эди.
Немислар буйруқ берган, ижрочилар эса украиналик сотқинлардан тузилган 118-полиция жазо батальони эди. Уларнинг командири Васюра 1986 йилда ўлимга ҳукм қилинган.
Хатин аҳолисидан фақат уч нафар бола жазодан қутулишга муваффақ бўлган. Ёнаётган омбордан фақат икки нафар бола тирик қочиб чиққан.
Катта ёшлилар орасида эса 56 ёшли темирчи Иосиф Каминский омон қолган эди, лекин у ҳам 4 фарзанди ва хотинидан маҳрум бўлган. Бугун Хатин қишлоғида ўрнатилган ёдгорликда айнан унинг қурбон бўлган фарзандини жасадини қўлда тутиб турган тимсоли акс этган.