ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Саудия Арабистони Рамазон ойида хорижга Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини тарқатмоқда. Бу ҳақда "Arabnews" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Рамазон ойида Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини хорижга тарқатишни тасдиқлади.
Нусхаларда Қуръоннинг турли ўлчамдаги нусхалари ва муқаддас китобнинг 76 дан ортиқ тилга таржималари бўлади.
Мадинадаги подшоҳ Фаҳд Қуръон матбаа мажмуаси томонидан чоп этилган нусхалар 22 давлатдаги ислом марказларига совға қилинади.
Ислом ва Даъват ишлари вазири, шайх доктор Абдулатиф ибн Абдулазиз Ал-Шайхнинг қайд этишича, муқаддас китоб нусхалари Рамазонга ўз вақтида етиб бориши таъминланади.