ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 41 нафар фаол орден ва медаллар билан мукофотланди.
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан 6 нафар;
"Дўстлик" ордени билан 12 нафар;
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан 2 нафар;
II даражали "Саломатлик" ордени билан 2 нафар;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан 2 нафар:
"Жасорат" медали билан 2 нафар;
"Соғлом турмуш" медали билан 3 нафар;
"Келажак бунёдкори" медали билан 2 нафар;
"Шуҳрат" медали билан 10 нафар.
Мазкур мукофотлар фаолларга маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқ орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналарни асраб-авайлаш каби ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун берилган.