ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси нейротравматология бўлимида илк бор чаноқ-сон ва тизза бўғимлари артрози касаллигида плазмолифтинг муолажаси ва умуртқа суяклари синишида перкутан вертебропластика амалиёти ўзлаштирилди.
“Бўйин умуртқаларини транспедикуляр фиксация билан стабилизациялаш операцияси жорий этилиши ҳам катта янгилик бўлди. Шунингдек, юртимизда илк бор биполяр эндопротезлаш муолажа усулини йўлга қўйдик”, - дейди клиника бош шифокори Санжар Маткаримов.
Бундан ташқари, лапароскопик усул орқали Хирургия бўлимида диафрагма чуррасини бартараф қилиш, Колопроктология бўлимида эса сигмасимон ичак резекцияси операциялари бажарилган.
PRP-терапия, яъни бемор плазмасини ажратиб олиб, бўғимга юбориш йўли билан ушбу тана қисмидаги патологияни бартараф этишга қаратилган амалиётларни ҳаётга татбиқ қилинган.