Келажакда нейрон тармоқлар кўплаб касб эгаларини ишсиз қолдириши мумкин — тадқиқот

Айрим компания вакиллари аллақачон ChatGPT сунъий интеллектни тушунадиган ходимларни қидиришни бошлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Келажакда нейрон тармоқлар кўплаб мутахассисларни, жумладан, дизайнерлар, копирайтерлар, маркетологлар, дастурчиларни ишсиз қолдириши мумкин, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, ҳозирда нейрон тармоқлар, эҳтимол, келажакда бир қатор касблар бўйича мутахассисларни тўлиқ алмаштириши мумкинлиги ҳақида қизғин муҳокамалар давом этмоқда.
Россиядаги компаниялар раҳбарлари ва ташкилотлардаги бўлим бошлиқлари иштирок этган сўров натижасига кўра, респондентларнинг 18 фоизи бу содир бўлишига ишончи комил ва деярли ярми (47 фоиз) бу эҳтимол, лекин яқин келажакда эмас, деб ҳисоблайди. Яна 24 % нейрон тармоқ ходимни тўлиқ ўрнини боса олмайди, лекин у бир қатор вазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради, деган фикрда.
Сунъий интеллект имкониятларига ишонган тадқиқот иштирокчиларининг фикрига кўра, келажакда нейрон тармоқ дизайн, маркетинг, дастурлаш ва логистика, бухгалтерия, савдо, HR, молия, социология, ҳуқуқшуносик, журналистика, ўқитувчилик каби касбларнинг ўрнини босади.
Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 55 фоизи ChatGPT сунъий интеллектли чат-ботдан хабардор. Шунингдек, иш берувчиларнинг 22 фоизи ChatGPT ни тушунадиган ходимларни қидирмоқда.
Асосан, бундай ходимлар IT соҳаларида молия ва қурилиш, автомобил бизнеси, саноат, маркетинг, хизмат кўрсатиш, сотиш, тиббиёт ва энергетика соҳасида ишлайдиган компанияларда қидирилмоқда.