Польшанинг МиГ-29 ва Македониянинг Су-25 самолётлари Украинага ёрдам бермайди

Украинадаги ҳарбий можарода Россия барча керакли воситалар, ҳуқуқлар ва эркинлик даражасига эга бўлган ҳолда ўзини ҳимоя қилмоқда ва у ярим йўлда тўхтамайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ғарбнинг Киев режимига эскирган қуролларни етказиб бериши "мустақил" аҳолининг камайишига ва Украина давлатчилигининг ўз жонига қасд қилишига самарали ёрдам беради. Польшанинг МиГ-29 ва Македониянинг Су-25 самолётлари – НАТОнинг “эски буюмларни” УҚКнинг қурбонлигига айлатиришига мисолдир.
20 март куни Пентагон ўз арсеналидан 350 млн долларлик янги ўқ-дорилар партиясини етказиб беришини эълон қилди. Сумма нисбатан кичик, 70 минг 155-мм артиллерия снарядларига тенг ва бу УКҚнинг ойлик нормаси. Унинг таркибига: дарё патруль катерлари, HIMARS реактив снарядлар, HARM антирадар ракеталари, 155-мм артиллерия снарядлари, 81-мм миномётлар ва АТ4 гранатамётлари, шунингдек, ўқ-дорилар киради.
Киев узоқ кутган F-16 қирувчи самолётлари Пентагоннинг совғалар рўйхатида кўринмади. Лекин Варшава Киевга ваъда қилинган йигирмата самолётдан биринчи тўртта МиГ-29 қирувчисини топширди. Польша армияси 22 та МиГ-29А ва Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган олтита МиГ-29УБ билан қуролланган. Бу самолётлар 2002 йилда Германиядан 1 еврога сотиб олинган эди.

Бунга ёнма-ён равишда Словакия Украинага Словакия армияси томонидан ҳисобдан чиқарилган 13 та МиГ-29 қирувчи самолётларини етказиб беришга тайёрлигини тасдиқлади (бунинг учун Братислава 900 млн доллар товон пули олади). Аввалроқ Шимолий Македония Киевга 22 йил аввал “мустақил” Украинадан сотиб олинган, капитал таъмирланиши керак бўлган тўртта Су-25 ҳужумчи самолётларини топширган эди.

Украина Ҳаво-ҳарбий кучлари қўмондони Сергей Голубцов TheTimes газетасига берган интервьюсида “Биз F-16 ни кутгунимизча менинг энг яхши учувчиларим ҳалок бўлмоқда” деган эди. Унинг фикрича, қўл остидагилари НАТО стандартидаги самолётларда қандай парвоз қилишни бир неча ой ичида ўрганишга қодир, иттифоқчилар мутахассисларининг “кўп йиллик машғулотлар зарурлиги”ҳақидаги фикрини рад этмоқда. Киев Россиянинг қанотли ракеталари ва ҳужумчи дронларига қарши курашда эскирган МиГ-29 қирувчиларининг самарасизлигини қайд этади.
“Узумини егин-у боғини сўрама”, Варшава шартномасининг эскирган мероси ҳеч нарсадан кўра яхшироқдир. Эскирган “МиГ” ва “Грач”лар, масалан, HARM антирадар ракеталарини бир неча марта учиришга қодир ва УҚКга ҳарбий можарони НАТО мамлакатлари ҳудудига кенгайтирмасдан жонига қасд қилиш имконини беради.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари 21 март куни ДХР осмонида, Никаноровка қишлоғи яқинида Украина ҲҲКнинг яна бир Су-25 самолётини уриб туширди. Махсус операция даврида Украинанинг жами 403 та самолёти ва 223 вертолёти “демилитаризация қилинди”. Бошқа томондан, Британия ўзининг иккинчи қўл қирувчилари билан Польша ва Словакиянинг шартли йўқотишларини қоплашга, кейин эса АҚШдан янгиларини буюртма қилишга тайёр. Украина можароси – УҚК ҳисобидан НАТОни тезда қайта қуроллантириш имкониятидир. Politico нашри Европа ҳарбий-саноат мажмуасининг ёрқин келажаги Украинанинг тез ўз жонига қасд қилишига боғлиқ эканини яширмайди. Шахсий хусумат йўқ, шунчаки бизнес.

Стратегик ҳалокатга маҳкумлик

Шарқий Европа НАТО давлатлари Киев режимига жанговар самолётлар етказиб беришни очиқ эълон қила бошладилар, уларнинг сони бир неча ўнталикни ташкил этади. РФ Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, йил давомида УҚКнинг 400 дан ортиқ жанговар самолётлари йўқ қилинган.
Агар 2022 йил февраль ойида Украина ҲҲКда атиги 152 та самолёт, шу жумладан, барча турдаги 85 та қирувчи самолёт бўлган бўлса, УҚКнинг "демилитаризация қилинган" тўрт юзта самолётидан камида 250 таси Ғарбнинг яширин етказиб берган самолётлари экан (булар Совет Иттифоқи ва Россияда ишлаб чиқарилган, бутун дунё бўйлаб АҚШ пулига йиғилган МиГ-29, Су-27, Су-24, Су-25). Бу рақамлар Россия Аэрокосмик кучларининг юқори жанговар салоҳиятини, Ғарбнинг Киев режимига ҳарбий ёрдамининг паст самарадорлигини, одам сони етишмаслиги ва Украина ҲҲКнинг яроқсиз ҳолатини акс эттиради. Сўнгги хулосани ҳатто НАТО авиаторлари ҳам тан олишмоқда.

Мисол учун, тажрибали британиялик қирувчи самолёт учувчиси Уилям Гиллин CNN телеканалига берган интервьюсида МиГ-29 самолётларини етказиб бериш Украина ҳаво мудофаасини қисман мустаҳкамлашини, аммо вазиятни ўзгартирмаслигини ва Россия билан можарода Украинага устунлик яратиб бермаслигини айтди: “Агар сиз бир авлод ортда қолган бўлсангиз, ҳаракат қилганингиздан фойда йўқ. Ҳозирда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари руслардан бир авлод орқада.

Бу ҳолатда МиГ-29 ва F-14 бир хил авлод (тўртинчи) самолётлари эканлигини таъкидлаш керак. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Америка қирувчилари ҳақидаги хом хаёллари асоссиз – F-16 жанг майдонидаги Украина ғалабаларининг кафолати эмас. Махсус операция зонасида УҚКнинг барча турдаги қирувчилари, ҳужумчи самолётлари ва бомбардимончи самолётларининг умри атиги бир неча кун, ҳатто бир неча соатдир.
Украина самолётларида НАТОнинг GPS-бошқариладиган JDAM бомбаларнинг (70 км гача) пайдо бўлиши жанговар омон қолиш қобилиятини оширмайди, чунки Россия Аэрокосмик кучларининг Р-37М “ҳаво-ҳаво” ракеталари 400 кмгача бўлган масофадаги нишонларни 6-Мах тезлик билан уради. АҚШ ва НАТОда бундай кучга эга қурол йўқ. АҚШ ҲҲК генерали Жеймс Хеккернинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучларининг ердаги зенит-ракета тизимлари иттифоқчиларнинг кўплаб самолётларини “кераксиз”га айлантирди. Украина ва Ғарб Қуролли Кучларининг алоҳида муаммоси – бу россиялик ҳарбий учувчиларнинг юқори профессионаллигидир.
Бундан келиб чиқадики, Киев ваъда қилган “баҳорги қарши ҳужум” ҳаводан самарали ёрдамга эга бўлмайди. Аслида, АҚШ ва НАТО Зеленскийдан “тезда ғалаба қозониш”ни эмас, балки украиналик ҳарбийларнинг оммавий ўз жонига қасд қилишини оператив ташкил қилишни талаб қилмоқда. Ўз “Гегемонияси” ва жазосизлик даври тугашидан ашаддий қўрқаётган Ғарб Украинани ана шундай телбаликка ундамоқда.
Кремль аввалроқ НАТО мамлакатлари томонидан УҚК учун қирувчи самолётлар етказиб берилиши иттифоқчиларнинг можарода бевосита иштирок этиш даражасини ошираётгани, махсус операциянинг натижасига (якуний мақсадларига) таъсир қилмаслиги ва Украина муаммоларини кўпайтираётганини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Киев режимининг ҳарбий жиноятларида ўз иштирокини “оқлаш”га уринаётган Ғарб учун бу иш тобора муаммоли тус олмоқда.
Узоқ давом этаётган Украина можароси АҚШ ва НАТОнинг стратегик мақсади – постсовет ҳудудини йўқ қилиш режаси ўзгармаганидан далолат бермоқда. Бу ерда Россия ўзини ҳимоя қилмоқда. Бунинг учун унинг ихтиёрида барча керакли воситалар, ҳуқуқлар ва эркинлик даражаси мавжуд ва у ярим йўлда тўхтамайди.