Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга борди – видео

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати тайинлаган Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Афғонистон.
Делегация таркиби Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ва Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевдан иборат.
“Толибон”* Мудофаа вазирлигига кўра, томонлар учрашувда чегарани ҳимоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Ўзбекистон томони “Толибон”* ҳаракатига сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
*ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида