Зилзила оқибатида бино ва иншоотларга зарар етмаган - ФВВ

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила оқибатида республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмаганини маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, бино ва иншоотларга зарар етмаган.

“Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлгани ва бу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани хабар қилинган эди. Ўзбекистоннинг айрим жойларида унинг кучи 5-6 баллни ташкил этган.