Бу қизиқ

Тишлар нега сарғаяди

Мутахассис тишларни сарғайтирувчи маҳсулотларни санаб ўтди.
Sputnik
Россиялик стоматолог Наталия Кадкалованинг сўзларига кўра, қизил вино, қорағат, смородина тишлар рангини ўзгартириши мумкин.
“Лимон эса, аксинча, тишларни оқартиришда ёрдам беради. Бироқ, агар кариес бўлса, ушбу мева яхши таъсир қилмаслиги мумкин”, - дейди тиш шифокори.
Мутахассис рангли маҳсулотларнинг тишлар рангига салбий таъсир қилмаслиги учун овқат истеъмол қилгандан сўнг тишларни ювиш ёки оғизни чайишни тавсия қилди.
Шу билан бирга эмаль ранги фақат озиқ-овқат туфайли ўзгармайди. Тишлар баъзи антибиотиклар, биологик фаол қўшимчаларни назоратсиз қабул қилиш, шунингдек, ошқозон-ичак тизими касалликлари сабаб сарғайиши мумкин. Бу ҳолатда гастроэнтерологга мурожаат қилиш лозим.