ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия ва Хитой икки давлат етакчилари Владимир Путин ва Си Цзиньпин музокаралари якуни бўйича қўшма баёнот қабул қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Баёнотда, хусусан, қуйидагилар баён этилган:
Россия ва Хитой бир-бири манфаатларини ҳимоя қилишга, аввало, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, хавфсизликни ўзаро қўллаш ниятида;
денгизда ва ҳавода мунтазам қўшма патрул ва қўшма машғулотларни ўтказишга келишиб олишди;
Украина можаросидаги инқирознинг янада кескинлашишининг олдини олишга чақиришади;
НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан алоқалари кучайиши катта хавотир уйғотади;
НАТОни бошқа давлатлар ва улар манфаатларини ҳурмат қилишга чақиришади;
бир давлатнинг бошқа давлатларга ўз қадриятлари, мавжуд бўлмаган “олий демократиясини” зўрлаб ўтказишига қарши;
БМТ Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтиб ўрнатилган барча бир ёқлама санкцияларга қарши;
Россия “Ягона Хитой” принципига содиқлигини таслиқлайди, Тайвань Хитой Халқ Республикасининг ажралмас бир қисми эканини тан олади.