Русь ва Ўзбекистон доимо бирга бўлган ва бўлади – Мирзиёев

Президент Россия миллий маданий маркази кўргазмаларини кўздан кечираётиб, Русь ва Ўзбекистон доимо бирга бўлгани ва бўлишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган Наврўз шодиёнасидан сўнг миллий маданият марказлари ва халқ амалий санъати кўргазмаларини кузатди.
Хусусан, Рус миллий маданий маркази кўргазмаларини кўздан кечираётиб, Русь ва Ўзбекистон доимо бирга бўлгани ва бўлишини айтди.
“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада Рус миллий маданий маркази вакиллари икки халқ дўстлигига бағишланган қўшиқни ижро этаётгани кўрсатилган.
“Мен сизларни байрам билан табриклайман, фаровонлик ва бахт-саодат тилайман. Тинчлик ва хотиржамликда яшаётганимиз энг асосий ютуқ. Қўшиқда тўғри айтилган: Русь ва Ўзбекистон доимо бирга бўлган ва бўлади. Энг мушкул даврларда бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз”, - деди Мирзиёев.