Ҳиндистондаги бокс бўйича ЖЧда ўзбекистонлик спортчи чорак финалга чиқди

Турнир 26 мартга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ҳиндистонда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги баҳсларида ўзбекистонлик Фарзона Фозилова сербиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Ушбу ғалаба спортчига чорак финалга йўлланмани тақдим этди. Фозилова 48 килограммгача вазн тоифасида иштирок этмоқда.
Ҳиндистон пойтахтида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Турнир 26 мартга қадар давом этади.