Хитой Ўзбекистонни “саёҳат тавсия этилган мамлакатлар” рўйхатига қўшди

Хитой ҳукумати томонидан чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатлар қайта тикланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Хитой Ўзбекистонни саёҳат тавсия этилган мамлакатлар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Хитой ҳукумати чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатларни қайта тиклади. Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.
Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли турлар саёҳатларини ташкил қилишни давом эттирмоқда.
Таъкидлаш керакки, Хитой фуқаролари гуруҳ бўлиб жами 40 та давлатга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам саёҳат қилишлари мумкин.

“Ўзбекистонда бўлиш давомида 1 нафар хитойлик сайёҳ туризм хизматлари учун ўртача 1,1 минг доллар сарфлайди. Ўз навбатида 2023 йилда юртимизга 100 минг нафар хитойлик туристларни жалб қилиш мақсад қилинган”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистонга Хитойдан 5,4 минг нафар турист ташриф буюрган.