Бу қизиқ

Кундузги уйқу хавфли касалликлар белгиси бўлиши мумкин - шифокор

Кундузги уйқу бир қатор жиддий касалликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Батафсил Sputnik мақоласида танишинг.
Sputnik
Тиббиёт фанлари номзоди Екатерина Демьяновскаянинг айтишича, кундузи уйқу босиши организмдаги жиддий касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу ҳолатда кундузги уйқу истаги кучли бўлиб, унга қарши курашиш қийин. У эндокрин ва моддалар алмашинуви тизимининг бузилиши, жигар ва буйрак касалликларида пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, седатив, Паркинсон ва тутқаноқ, спазмлар ва қон босими ошишига қарши препаратларни кўп қабул қилишдан келиб чиқиши мумкин.
Бундай ҳолда, умумий қон таҳлили ва темир метаболизмининг параметрларини, қалқонсимон без гормонлари, глюкоза даражасини текшириш, шунингдек, жигар ва буйраклар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш учун биокимёвий қон тестини ўтказиш тавсия этилади.
Шунингдек, кундузги уйқу мунтазам спиртли ичимликлар ва психоактив моддалар истеъмол қилишдан пайдо бўлиши мумкин.