Рамазон ойи бошланиши қачон эълон қилинади — ЎМИ жавоби

Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар астрономик кузатиш натижаларига мувофиқ Уламолар Кенгаши томонидан эълон қилинда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ).
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.

"Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.️ Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади", - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2023 йилда Рамазон ойи бошланиш санаси 23 март куни деб эълон қилинган эди. Шунингдек, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Қадр кечаси бўлиши ва 21 апрель - Рамазон ҳайити куни деб эълон қилиниши ҳам айтилган эди. Бу ҳақида 14 март куни Қозоғистон муфтийси Науризбай ҳожи маълум қилган эди.