Путин қайси мутахассис мигрантларга талаб энг юқори эканига баҳо беришга чақирди

Россия раҳбари мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатлари ва тараққиёт вазифаларини инобатга олган ҳолда миграция муаммосига ҳар жиҳатдан қараш лозимлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россиянинг узоқ муддатли манфаатлари йўлида қайси мутахассис мигрантларга талаб энг юқори эканига баҳо бериш кераклигини маълум қилди.
“Мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатлари ва тараққиёт вазифаларини инобатга олган ҳолда миграция муаммосига ҳар жиҳатдан қараш, қайси мутахассисларга қайси минтақаларда ва соҳаларда айниқса талаб юқори эканига баҳо бермоқ лозим”, - деди Путин ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу ерда кўплаб омиллар мавжуд ва уларнинг барини инобатга олиш керак.