НАТО глобал қамровни қўлга олишга уринмоқда — Путин

Путин: НАТО Осиё-Тинч океани минтақасига кириб, глобал глобал қамровни оширишга уринмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. НАТО Осиё-Тинч океани минтақасига кириб боришни мақсад қилган ҳолда ўз фаолиятини глобал миқёсда кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Жэньминь жибао” газетасидаги “Россия ва Хитой – келажакка қаратилган ҳамкорлик” номли мақоласида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“НАТО Осиё-Тинч океани минтақасига кириб боришни мақсад қилган ҳолда ўз фаолиятини глобал йўлга қўйишга ҳаракат қилаётганини тушунмасликнинг иложи йўқ. Айрим кучлар умумий Евроосиё маконини мамлакатларимиз тараққиётини чеклаш ва уларнинг манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган “эксклюзив клублар” ва ҳарбий блоклар тармоғига бўлиб ташлашга астойдил интилмоқда. Бироқ, ҳеч ким бунга эриша олмайди”, - дейилади мақолада.