ОАВ: АҚШ Украинадан "пиёда сифатида фойдаланмоқда"

Global Times: АҚШ Россияни заифлаштириш ва Европа Иттифоқини назорат қилиш учун Киевдан пиёда сифатида фойдаланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. АҚШ Украинадан Россияни заифлаштириш ва Европани назорат қилиш учун пиёда сифатида фойдаланмоқда, дейилади "Global Times" нашрида эълон қилинган мақолада.
Мақолада таъкидланишича, Қўшма Штатлар нафақат Россия-Хитой муносабатларининг чуқурлашишидан хавотирда, улар ҳам Хитойни доимий равишда қоралаб, Пекиннинг тинчлик музокаралари ҳақидаги таклифини рад этмоқда.
"Бу Вашингтон тинчликни хоҳламаслигидан далолат беради, Қўшма Штатлар Украинадаги можародан блоклар қарама-қаршилигига киришиш ва Россияни заифлаштириш учун фойдаланмоқчи", - дейди таҳлилчи Чжан Хун.
Нашр, шунингдек, Ғарб ХХР раиси Си Цзинпиннинг Россияга ташрифига “қора кўзойнаклар” орқали қарашини, Россия-Хитой муносабатлари моҳиятини бузиб кўрсатишини таъкидлаган.

"Баъзи хитойлик ва россиялик кузатувчиларнинг фикрича, савол шундаки, АҚШга воситачи керакми ёки шунчаки Украина инқирозини иложи борича узоқроқ давом эттиришни хоҳлайдими, Украинадан Россияни заифлаштириш ва Европани назорат қилиш учун пиёда сифатида фойдаланиб, дунёдаги гегемонлигини сақлаб қолмоқчими?", - дейилади мақолада.