ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тожикистонда содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.
Воқеа Зарафшон микрорайонидан ўтувчи Зарнисор кўчаси чорраҳасида (Душанбе) содир бўлган.
Ўзбекистонлик ҳайдовчи катта тезликда темир йўл тўсиғига урилган. Оқибатда машина икки қисмга бўлиниб кетган. Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса 17 мартдан 18 мартга ўтар кечаси содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланишича, Мерcедес-Бенз русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган, оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Душанбе ички ишлар вазирлиги марҳумнинг шахсини аниқлаган - у Ўзбекистон фуқароси, Наманган вилоятида яшовчи 23 ёшли йигит бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда.