Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқади

Бугун Қозоғистонда Мажилис ва маслиҳатларга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Алихон Смаилов маълум қилди.
“Янги сайланган Мажилисдан олдин ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. Биз истеъфога чиқамиз. Янги ҳукумат тузилмагунча, биз ўз вазифамизни бажарамиз. Янги бош вазир ким бўлишини президент ва Мажилис ҳал қилади”, - деди Алихон Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Мажилис ва маслиҳатларга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда.