Путин Ростовдаги махсус ҳарбий операция қўмондонлик пунктида йиғилиш ўтказди

Путин РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва бир қатор ҳарбий раҳбарларнинг ҳисоботларини тинглади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ростов-Дондаги махсус ҳарбий операция қўмондонлик пунктида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбари РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва бир қатор ҳарбий раҳбарларнинг ҳисоботларини тинглади”, — дейилади Кремль хабарида.
Аввалроқ, Путин иш сафари билан Мариуполга боргани ҳақида хабар берилганди. Путин у ерда бир қанча объектларни кўздан кечирди. Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Путинга Мариуполда олиб борилаётган қурилиш ишлари, шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларни қайта тиклаш ҳақида сўзлаб берди.