Путин Мариуполга борди — видео

“Невский” микрорайонида Россия президенти маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган. Шунингдек, Путин оилалардан бирининг таклифига биноан уларнинг уйига борган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин иш сафари билан Мариуполга борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Путин бир қанча объектларни кўздан кечирган, аҳоли пунктларида яшовчилар билан суҳбатлашган. Путин у ерга вертолётда етиб келган, сўнг шаҳар туманлари бўйлаб машинада ҳаракатланган.
Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Путинга Мариуполда олиб борилаётган қурилиш ишлари, шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларни қайта тиклаш ҳақида сўзлаб берди.
“Жумладан, янги турар-жой микрорайонлари, ижтимоий ва таълим объектлари, уй-жой коммунал инфратузилмаси, тиббиёт муассасалари қурилиши муҳокама қилинди”, — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, “Невский” микрорайонида Россия президенти маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган. Шунингдек, Путин оилалардан бирининг таклифига биноан уларнинг уйига борган.
Бундан ташқари, Россия раҳбари Мариуполдаги яхталар клуби, театр биноси ва ёдгорлик жойлари яқинидаги қирғоқ бўйлаб юрган.