“Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси Янги Тошкент ҳудудидан бошланади — Шавкат Мирзиёев

Президент “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади.
Шавкат Мирзиёев рассказал о планах по развитию Ташкента
"Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади", дейилади хабарда.
Президент бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.