ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугундан “Ташаббусли буджет” лойиҳасининг 1-мавсум доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Ушбу мавсум доирасида айнан фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1,7 триллион сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
“Ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!”, дейилади хабарда.
“Очиқ буджет” ахборот партали орқали овоз бериш тартиби:
1.
“Очиқ буджет” сайтига киринг;2.
Ўнг томондаги учта чизиқдан иборат тугмани босинг ва Ташаббуслар бўлимига киринг;3.
“Ташаббусли буджет” лойиҳаси асосида киритилган таклифлар бўлимини танланг;4.
Вилоят, туман ёки шаҳарингизни танланг;5.
Мавжуд таклифлар орасидан ўзингиз учун мақулини танланг ва таклиф устига босинг;6.
Овоз бериш тугмасини босинг;7.
Таклиф этилган усуллар орасида “смс код орқали овоз бериш”ни танланг;8.
Телефон рақамингизни киритинг;9.
Телефонингизга келган смс кодни киритинг.