Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон - Ироқ ўйинини майдондан кузатмоқда — видео

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионати U-20 финалига борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугунги Осиё Чемпионати U-20 доирасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги финал ўйинига ташриф буюрди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси футбол бўйича Осиё кубоги доирасида Ироққа қарши ўйин ўтказмоқда.