ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тошкентда U20 Осиё Кубоги ғолиби бўлди. Финалда жамоа Ироққа қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида устун келди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев рақиб дарвозасига гол киритган эди. Аммо, офсайд сабаб натижа ҳисобга олинмади. Иккини бўлимда Файзуллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Шундан сўнг, ҳакам томонидан жарима зарбаси белгиланди.
Ягона голни 71-дақиқада Умарали Раҳмоналиев пенальтидан киритди.
Ўзбекистон Ироқни бунгача гуруҳ босқичида ҳам ютганди. Ўшанда жамоа бир киши кам бўлиб қолиб, 1:0 ҳисобида устун келган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев бугунги Осиё Чемпионати U-20 доирасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги финал ўйинини томоша қилди.
Ўйинни шунингдек, Саида Мирзиёева, бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов, Футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт масалалари вазири Адҳам Икромов ва бошқалар ҳам кузатиб борди.