Ўзбекистон ва Беларусь спорт соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйди

Икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик мемарандуми имзоланди. Энди Ўзбекистон ва Беларусь ҳакамлари ва спортчилар ўзаро тажриба алмашишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорникни ривожлантириш бўйича мемарандум имзоланди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов Беларусь туризм ва спорт вазири Сергей Ковалчук билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, мураббийлар ва ҳакамлар, қолаверса спортчилар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини яратиш, халқаро нуфузли мусобақаларни ташкил этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.
Ўзбекистон ва Беларусь спорт соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзбекистон томони ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган имкониятлар ва янгиланишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Беларусь туризм ва спорт вазири Сергей Ковалчук эса 4-14 август кунлари II МДҲ ўйинлари ўтказиладиган спорт мажмуалари ҳақида сўз юритди.