Бу қизиқ

Инсон танасидаги мўжизалар: юрак, жигар, буйракнинг кўринмас функциялари қандай?

Ўртача ёшдаги инсоннинг бош терисида қанча соч толаси бўлиши, инсоннинг юраги бир кунда неча бора уриши ҳақида материалимизда ўқинг.
Sputnik
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси инсон танасидаги айрим мўъжизаларни санаб ўтди. Унга кўра, инсон жисмидаги мўъжизавий аъзолардан бири юрак бўлиб, у ишламаса ва фаолиятдан тўхтаса, инсон ҳалок бўлади.
Инсоннинг юраги бир кунда 100 000 бора уради. Бир йилда ўртача ўттиз беш миллион марта, ўртача умри давомида эса икки ярим миллиард маротаба уради.
Ўртача ёшдаги инсоннинг бош терисида 100 000 соч толаси бўлади.
Жигар инсон танасида 500 дан ортиқ функцияларни бажаради. Аммо унинг асосий вазифаси қонни тозалаш ва ёғларни парчалашда асосий рол ўйновчи сариқ суюқлик ишлаб чикаришдир.
Ингичка ичак ошқозон тизимининг энг муҳим қисми бўлиб, овқатни парчалаш ва баданнинг турли қисмларига тарқатиш учун юбориладиган озуқа моддаларини чиқаради.
Қизилўнгачдан таом доимо ошқозонга йўналади. Агар инсон бошини пастга осилтириб туриб еб-ичса ҳам унинг ёрдамчи пайлари сабабли тескари ҳаракатда ошқозон тарафга йўналаверади.
Тананинг энг мустаҳкам аъзоси тиш эмали ҳисобланади.
Буйраклар бир кунда организмдаги қонни 300 марта ювади.
Қизил қон ҳужайралари (эритроцитлар) суяк илигида шаклланиб, тўрт ой яшайди. Ушбу тўрт ойлик умри мобайнида тананинг барча 60 триллион ҳужайрасида озиқланади. Шу сабабли инсон танасида қарийб 250 000 марта айланади.
Мавзуга оид:
Инсон 40 ёшдан кейин ҳаёт тарзини ўзгартириши керак – мутахассис.