Тошкентдан тарихий кўза топилди

Тарихий кўза Тошкент вилоятидан шаҳрга ўтган қисмида жойлашган "Тўқай тепа" орхеологик ёдгорлигидан топилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридан тарихий кўза топилди. Ҳозирда ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Тарихий кўза Тошкент вилоятидан шаҳрга ўтган қисмида жойлашган "Тўқай тепа" орхеологик ёдгорлигидан топилган.
Тарихий кўза
Кўзанинг баландлиги 80 см, диаметри 188 см бўлиб, у яхши ҳолатда сақланиб қолинган.
Топилма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилди. Ҳозирда музей илмий ходимлари томонидан ушбу тарихий топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.