ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг хоккей бўйича U18 терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди.
Финал баҳси 17 март куни БАА терма жамоасига қарши бўлиб ўтди. Унда ўзбенкистонлик ёш хоккейчилар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди!
Ушбу ўйинда Алберт Дадахаджаев хет-трик қайд этган бўлса, Абдуқаюм Абдувосиқов, Иля Попов, сардор Жасурбек Рустамхонов, Тимур Камолов ва Саид-Аҳмад Раҳматуллаевлар биттадан шайба киритишди.
Қайд этиш жоизки, олдинги ўйинларда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Эрон, Таиланд, Мўғулистон ва Туркманистон жамоаларига қарши ўйинларда ишончли ғалабани қўлга киритишган эди.